Zakovat savoli #874
Хондамирнинг "Макорим-ул ахлоқ" асарида келтирилишича, Навоий муҳрдорликка тайинлангач, ўтказилган илк мажлисда фармонга муҳр босиши керак бўлган амирлар муҳр босишни Навоий бошлаб берсин дея лутф қилишади. Жараён сўнгида эса Ҳазрат Навоий барчани ўзининг камтарлиги билан лол қолдиргани маълум бўлади. Диққат савол: Навоий ҳазратлари муҳр босишда қандай ҳаракатни амалга оширганини сиз ҳам ўз жавоб варақангизда акс эттириб беринг!
Javobni ko'rish
Қоғознинг энг пастки қисмига муҳр босиш.