Zakovat savoli #8414
Тарқатма материал:
Ҳай-ҳай бу қиз қомати, Сирдарё қамишидан,
Кўзлари ранг олмишдир Форишнинг кишмишидан.
Сўхд чашмаси сувидан юзлари тиниқлиги,
Боботоғ кийигидан, шўх кийик қилиқлиги.
.......................... Кампир пошшо момоси,
сочларин ювиб қўйган шундан унинг жилоси.
Лабларининг оллиги Паркентининг гилосидан,
Дуркинлиги Зомин тоғ арчазор ҳавосидан.
Мироқининг марварид тутидан тишлари оқ,
Осиё офтобидан пешонаси ялтироқ.
Ким билмагай Бахмалнинг қирмизи олмасини,
Кўксида олиб юрар иккита донасини.
Тили Оқ тоғ асали - чиқар илон инидан
Вале, чимдим қўшилган, Қўқон қалампиридан.
Отасидан садоқат, онасидан вафоси,
Шоир Аъзамга бордек фақат бир оз жафоси.
Сиз тарқатмада географик-гастрономик шеърни кўриб тур. Шеърдан икки сўз ташлаб кетилган. БухДУ ўқитувчиси Қурбонова М.Б.нинг ўзининг илмий мақоласида уни тайёрлашда қўр ўрнида қўзичоқ қоринчасидан фойдаланилганлигини ёзади. Яна бир вариантга кўра унинг сири сопол косаларда экан. Диққат савол: шеърда ташлаб кетилган икки сўзни топоним қатнаштириб айтинг.

Javobni ko'rish
Зармитан қатиғи