Zakovat savoli #17992
Бобурийлар сулоласининг барча vakillari уни севиб истеъмол қилган. Ҳусрав Деҳлавий уни «фахри гулшан» — «боғ қувончи» деб таърифлаган бўлса, Мирзо Ғолиб 63 дан ошиқ навини санаб ўтган. 1947 йилда Покистон давлати Ҳиндистондан ажралиб чиққанидан кейин ҳам унинг аҳамияти ўзгармаган. Бугунги кунда Покистон давлати ташқи сиёсатида уни совға қилиши одати ўша давлат ёки шахс билан дўстлик рамзи, ўзига яқин олишини ва ҳамкорлик қилишга тайёр эканини билдиради.
Savol: У нима эканини ёзиб беринг.
Savol: У нима эканини ёзиб беринг.
Javobni ko'rish
Манго