Zakovat savoli #17991
АҚШ армияси аскарлари учун замонавий, фойдаланишда осон ва қулай, об-ҳаво шароитларига инжиқ бўлмаган, қўшимча технологик воситалар ўрнатиш имкони бўлишидан ташқари, баллистика, ўқдон сиғими каби талаблар асосида янги пистолет учун тендер эълон қилади. Барча шартлар бўйича мос тушадиган SIG Sauer [ЗИГ Зауэр] русумидаги пистолетни танлашга нархидан ташқари, унинг бошқа моделлардан вазни камроқлиги муҳим роль ўйнаган.
Савол: Қуролли кучларда кузатилаётган қайси тенденция сабабли танловда пистолетнинг вазни ҳал қилувчи аҳамиятга айланиб қолган?
Савол: Қуролли кучларда кузатилаётган қайси тенденция сабабли танловда пистолетнинг вазни ҳал қилувчи аҳамиятга айланиб қолган?
Javobni ko'rish
АЁЛ ХИЗМАТЧИЛАР СОНИНИ ОШИБ БОРАЁТГАНИ.