Zakovat savoli #1434
Абдурауф Фитратнинг “Ҳинд сайёҳи” қиссасида Бухоро, Қарши Шаҳрисабз каби шаҳарларда саноат, ҳунармандчилик, шаҳарсозлик, маданият ва ҳоказолар таърифи берилган. Жумладан, Китобнинг машҳур бир маҳсулоти ҳақида гапирар экан, Фитрат шундай дейди: Ушбу йўналишда Китобнинг АЛФАси жуда машҳурдир. Фақат таассуф билан шуни айтиш лозимки, АЛФа ҳали ҳам эски усулда тайёрланмоқда ва шунинг учун бўлса керак, у бугунги кунда таназзулга юз тутмоқда”. Агар сезаётган бўлсангиз АЛФА номи ранг билан боғлиқ, ҳозирда деярли фойдаланилмайдиган маҳсулот. Д.С: Фитрат қайси маҳсулотга таъриф берган?
Javobni ko'rish
Алача ёки алоча матоси.