Zakovat savoli #1433
Фарғона водийсининг баъзи ҳудудларида эл орасида машҳур кишиларни “уста” деб чақиришади. Бунинг сабабига қизиққанимизда, уларнинг аксари бир касб эгаси бўлгани учун экан. Биз ушбу касб қайси эканлигини сўрамаймиз, одатда нега шу тоифа кишиларни тўй-ҳашамларда алоҳида махсус “лавозимлар”ларга, яън баковулликка тайинланишини, аниқроғи уларнинг қандай ижобий хусусияти борлигини айтинг?.
Javobni ko'rish
Улар аслида сартарошлар бўлишган. Тўй-ҳашамларда айнан сартарошларнинг узоқ-яқиндан келган деярли барча меҳмонларни таниши ҳамда шунга қараб меҳмонларга муносабатни ўрнига қўйганлигидан тўй-ҳашамларда меҳмонларни жойлаштириш, яъни баковуллик, давра бошилик уларга юкланган. Яъни улар кўп инсонни таниганлиги учун.