Zakovat savoli #11961
Кўчманчи ҳаёт кечирадиганлар сафарга отланар экан, сув ва озиқ-овқат заҳирасини тайёрлашган. Бунда озуқани сақлаш муддати, шакли, таъмини ўзгартирмаслиги, тайёрлаш ва ейиш қулай бўлиши каби жиҳатларига эътибор қаратишган. Татар ва бошқирдларнинг бу егулиги ҳам ана шу кўчманчилар томонидан ўйлаб топилган бўлиб, уни тепасидаги тешигидан қайнатилган сув қуйишган ва ичидаги қиймаси билан шўрва кўринишида, устки хамири билан бирга ейишган. Татарстонда экстремал пойгалар ва футбол чемпионатлари номида ҳам шу егуликни кўришимиз мумкин. Уни нималигини ёзиб беринг.
Javobni ko'rish
ЭЧПОЧМАК.