Zakovat savoli #9950
Бу саволга икки балл бериб тўғри жавобни топган жамоаларга аҳволини ўнглаб олиши учун ёрдам бермоқчимиз. Лекин «кичкинагина» шарти бор. Бу шарт кузда маълум бўлади.
Демак, саволни эшитинг. Адабиётшунос олим Сувон Мелиев ушбу ҳикоя бош қаҳрамонига ҳеч ким – на у яшаётган тузум, жамият, ва на муаллифнинг ўзи шафқат қилмаган дейди. Қаҳрамон яланг бош, яланг оёқ, яктакчан дағ-дағ титраб, жавдираб турганига ажабланманг, чунки муаллифнинг ўзи бошиданоқ «одамлар дод овозига ўрганиб қолган»и ҳақида сизни огоҳлантиради. Бир дақиқадан кейин ҳикоя муаллифи исми-фамилиясини ёзиб беринг.

Javobni ko'rish
Абдулла Қаҳҳор