Zakovat savoli #864
Шахматда "қўл теккиздингми - юр" қоидаси мавжуд. Қоидага кўра, шахматчи ушлаган фигурасини юришга мажбур. Агар ушланган фигура рақибники бўлса, унда ўша фигурани олиш, яъни уриш керак. Бу қоидада бир нечта истисно холатлар бор. Масалан, агар шахматчи фигурадан қўлини узмаган бўлса, ўша фигурани юрмаслиги, фигура рақибники бўлса уни олмаслиги мумкин. Бироқ бу қоида асосан хаваскорлар орасида амал қилади.
Иккинчи ҳолатда агар доскада жойлашган фигурани тўғирлаб қўйишга зарурат бўлса, олдиндан огохлантириб фигурага тегиши ва тўғирлаши мумкин. Шахматчи бу ҳолатда ушлаган фигурасини юришга, агар фигура рақибники бўлса уни юришга мажбур эмас.
Яна шундай ҳолатлар борки, шахматчи ушлаган фигурасини юришга ёки уришга мажбур бўлмайди.
Савол: ушбу ҳолатларни ёзиб беринг!

Javobni ko'rish
қўл теккизилган фигурани шахмат қоидаси бўйича юриш имконсиз бўлса ёки ушланган фигурани шахмат қоидаси бўйича уриш имконсиз бўлса.