Zakovat savoli #8639
Сўфий Аҳмад Ибн Ажийбанинг «Ҳикматларининг шарҳи орқали ҳимматларни уйғотиш» китобида инсон комилликка 6 та тўғонни босиб ўтмасдан етолмайди. Тўғонларнинг биринчиси «фатмул жаварих аънин муҳалафатил шаръия» деб номланади ва мазмунан «Тана аъзоларини маъсиятлардан тўхтатиш». Бунда «Фатму» сўзи араб тилида аслида ШУ ИШНИ ҚИЛИШГА айтилар экан. Avitsenna.uz [Авиценна.уз] сайтида БУ ИШНИ иложи бўлса кузнинг охири ёки қишда амалга оширган маъқул экан. Ёзда БУ ИШНИ ҚИЛИШ ичакларда муаммолар келтириб чиқаради дейилади. Med.uz [Мед.уз] сайтига кўра эмлаш муолажасидан кейинги 10 кунлик даврда ҳам БУ ИШНИ ҚИЛИШ керак эмас. БУ ИШНИ ҚИЛИШ билан алмаштирилган 4 та сўзни ёзиб беринг.
Javobni ko'rish
БОЛАНИ ОНА СУТИДАН АЖРАТИШ.