Zakovat savoli #8635
Ташқи ишлар вазирлигида фаолият юритган Алишер Файзуллаев музокара ўтказиш бўйича ўқувчиларига берган билимларини амалий машғулотда мустаҳкамлаш учун уларни бир жойга олиб боради. Шарққа хос бўлган бу жойда талабалар устозидан олган билимларидан ташқари, устознинг ўзи ҳам йиллар давомида йиғилган тажриба асосида ишлаб чиққан методологиясини такомиллаштириб олади. У ерда кайфият, қадриятлар трансформацияси, иқтисод, жамиятнинг ижтимоий аҳволи яққол намоён бўлади дейиш мумкин. Моҳир дипломат ўқувчилари билан қаерда амалий машғулот ўтказади?
Javobni ko'rish
БОЗОРДА.