Zakovat savoli #8632
Ўзимизда дўппи бош кийими тикилган жойига қараб Тошкент, Фарғона, Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё, Хоразм, Қорақалпоқ услубида, турига қараб эса эркаклар, аёллар ва болалар дўпписига бўлинади. Ёзилишича, ХIX асрда бизда ёши катта аёллар дўппи кийишмаган экан. Фақат икки тутам сочини қулоғининг орқасидан олдинга қараб солинтириб пардоз қиладиган ва ҳатти-ҳаракатлари, одатларида эркакларга тақлид қиладиган аёллар кийган дейилади айрим тарихий манбаларда. Айтингчи, бундай тоифа аёлларни қандай ном билан чақиришган?
Javobni ko'rish
Сатанг