Zakovat savoli #773
Нодир Норматовнинг ҳикояларидан бирининг қахрамони бу ишни қилишдан олдин ҳовлида ўсган янтоқ олдига бориб уй эгасидан янтоқ қачондан буён ўсишини, гуллаш-гулламаслигини сўрайди. Biiks.ru сайти Россияда бу ишни қилиш учун энг қулай пайт сифатида ёз фасли охирларини, кузни ва қишнинг сўнги кунларини келтиради. Сайт баҳор фаслида бу ишни қилишни тавсия қилмаган. Ўзбекистон қонунчилигида жисмоний шахслар томонидан бу ишни рухсатсиз қилишнинг чегараси 25 га тенг Бу ишни бир ҳил ҳарф билан бошланувчи иккита сўз билан ёзиб беринг
Javobni ko'rish
Қудуқ қазиш