Zakovat savoli #551
Ўзбекчага хитой тилидан ҳам бир қанча сўзлар ўзлашган. Ҳаммамиз севиб истеъмол қиладиган уйғур таомлари – лағмон, манти, манпар, хоним кабиларнинг номи ҳам асли хитойчадан кириб келган. Жумладан, турмушимизда ишлатиладиган бу сўз ҳам хитой тилидан ўзлашган. У ўзбекчада турли нарсалар қўйиладиган мебелни, шкафни англатади. “Ўзбек тили тарихи” китобига кўра, бу сўз хитойча “цзабань” сўзидан олинган бўлиб, сза – ром, чорчўп, бан – тахта, яъни “тахтали ром” деган маънони англатади.
Савол: Бу қайси сўз?
Савол: Бу қайси сўз?
Javobni ko'rish
Жавон.