Zakovat savoli #4587
Ҳайриддин Султонов Ўзбекистон давлат драма театрида саҳналаштирилган хорижий бир асар намойишига таклиф қилингани ва томошадан олган тассуротлари ҳақида мақола ёзади. Асарни Алишер Навоий кўзлари билан кўриб, сўзлари билан идрок қилишга, талқин қилишга уринганини айтиб ўтаркан, саҳналаштирилган асарнинг муаллифи гапларига Навоийдан «Мундин ғариброқ ҳол таворих да оз воқеъдур» деган иқтибосни келтиради. Айтингчи, театрда қайси асар намойиш этилганди?
Javobni ko'rish
РОМЕО ВА ЖУЛЬЕТТА