Zakovat savoli #4181
Сармишсой ёдгорлиги Навоий вилоятида жойлашган табиий археологик ёдгорлик ҳисобланиб, ўзининг тошга битилган тасвирлари ва камёб бўлган флора ва фауна олами билан танилган. Қизил китобга киритилган флора оламини, ҳудуддаги ноёб меросни сақлаб қолиш мақсадида Сармишсойда ИКСНИНГ аниқ чегаралари белгилаб қўйилган. Қорақалпоғистонлик шоир Кенгесбой Каримовнинг Умр ИКСИ номли шеърида ИКС кимнидир тоққа етаклаши, кимнидир эса манзилига етказиши айтилади. Савол: ИКСНИ бир бўғинли бўлмаган сўз билан ёзиб беринг
Javobni ko'rish
Сўқмоқ