Zakovat savoli #4170
Диққат қилинг савол матнидаги бир сўзда ҳарфлар тушуриб қолдирилган.
Қўқон шаҳри ва унинг атрофидаги қишлоқларда деҳқончилик билан боғлиқ қизиқ урф-одатлар бўлган экан. Жумладан, дала юмушлари бошланишидан аввал деҳқонлар Риштондаги Ҳизр бува мозорини зиёрат килишга борадилар. Зиёратга келганлар ўзлари билан озгина буғдой ёки арпа, арқон, пул, сув ва ХАТни мақбара олдига қўядилар. Бу билан деҳқонлар келаётган йилда дон-дунимиз баракали бўлсин, супрамиз доимо унга тўлсин, чорвамиз кўпайсин деб ният қиладилар. ХАТ эса йил давомида ер ҳосилдор бўлиб, етилиб туриш ниятини билдирган.
Савол: савол тушуриб қолдирилган ҳарфларни тиклаб, сўзни асл ҳолида ёзиб беринг

Javobni ko'rish
Хамиртуруш