Zakovat savoli #4166
Ўзбек халқ мақолларидан бирида одам ёввойиси У экани айтилади. Мазкур мақолда У дейилганда кўп ҳолларда ҳайбати зўр, кучи кўп-у, аммо бирор ишга бўйни ёр бермайдиган, ўта дангаса, «тўнка», «ҳўкиз» деб сифатланадиган одам назарда тутилган. УНИНГ салбий бўлмаган маъносида шунчаки танасининг рангига қараб шундай номланган инсон назарда тутилган. Савол: УНИ бир сўз билан ёзиб беринг
Javobni ko'rish
Барзанги