Diqqat Savol Botga o'tish

Bosh sahifa › Savollar › #3666

Zakovat savoli #3666

Бу шаҳарда дунё ажойиботларининг кўплаб нусхалари, Ван Гог, Поллок, Пикассо, Анри Матисс асарларининг аслини кўриш мумкин. Буни қарангки, у ерга кўпчилик гольф ўйнаш ва чанғида учиш учун ҳам ташриф буюраркан. У ердаги фаввораларнинг барчаси хожатхона ва ваннадан чиққан сувни тозалаб, қайта ишлатишади. Қонун устуворлиги ва инсон ҳуқуқлари юқори қадрият сифатида кўрилсада «қора рўйхат» юритилади. Лифтларида «4» ва «13» рақамлари бўлмасмиш. Бу рўйхатни яна давом эттирсак, 2003 йил реклама компанияси томонидан ишлаб чиқилган шаҳар шиорига амал қилмаган бўлиб қоламиз. Бир дақиқадан кейин ўша шиорни ёзиб беринг
Javobni ko'rish

«ВЕГАСДА СОДИР БЎЛГАН ҲАММА НАРСА, ВЕГАСДА ҚОЛАДИ»

📚 Manba: zakovatklubi.uz

Boshqa savollar