Zakovat savoli #2630
Ядровий Ганди – бу машҳур интернет мем бўлиб, унга кўра “Сид Меер Цивилизацияси” ўйини персонажи, инсонпарвар Ганди маълум бир босқичда ўта агрессив бўлиб қолади ва барча қўшниларига ядровий ҳужум қила бошлайди. Дастурчиларнинг мемни рад этувчи фактларни келтиришига қарамай у кенг тарқалиб кетади. Турли форумларда ихлосмандлар Ганди бошчилигидаги Ҳиндистон уларга ядровий қурол билан таҳдид қилганлигини ёдга ола бошлайдилар. Бу ҳақидаги Википедия мақоласида яна бир давлат раҳбари фамилиясини учратиш мумкин. Ушбу фамилияни ёзиб беринг. “ВАҚТ КЕТДИ”!
Javobni ko'rish
Мандела.