Zakovat savoli #2408
2023-йил гэймерлар учун ҳам интиқиб кутилган йил бўлди. Масалан, “S.Т.А.L.К.Е.R 2: Чернобил юраги” номли видеоўйини релизи ҳам мухлисларни узоқ куттирди. Аслида 2012-йили омма эътиборига тақдим этилиши кутилган ўйин, GSC World (ўқил. ДжиЭсСи Уорд) компанияси томонидан бекор қилинади. 2018-йили эса компания, ўйин 2021-йил дунё юзини кўришини айтади. Аммо, коронавирус ва бошқа сабаблар туфайли видеогэйм ва ниҳоят 2023-йил тақдим этилиши маълум қилинди. Асосан, русзабон аудитория бу ўйинни кутганлиги сабабли унинг номига салгина ўзгартириш киритган ҳолда ҳазил ҳам қилишади.
Савол: Ушбу ўйин номини рус гэймерлари каби салгина ўзгартирган ҳолда ёзиб беринг!
Савол: Ушбу ўйин номини рус гэймерлари каби салгина ўзгартирган ҳолда ёзиб беринг!
Javobni ko'rish
Ждалкер