Zakovat savoli #23342
Суриядаги антитеррор операция вақтида жангарилар жойлашган позицияларга самолётдан ўзига хос посилкалар ҳам ташлаб турилган. Унинг ичида Сурия давлат байроғи, ҳукумат ёки коалиция кучларига таслим бўлиш таклиф қилинган мурожаатнома ва ИККИТА ПРЕДМЕТ бўлган. Таржимон Мавлон Марасулов ижтимоий тармоқдаги ёзувига ишонсак сюрприз қилиб сотиб олган нарсалари орасида ҳам бу ИККИТА ПРЕДМЕТ бор. Диққат савол, бу предметлар нима учун керак?
Javobni ko'rish
Соқол олиш учун.