Zakovat savoli #22943
lichess.org интернет сайтида дунёнинг турли бурчагидаги инсонлар билан онлайн шахмат ўйнашингиз мумкин. Ушбу сайтда шахматнинг турли кўринишлари бор, масалан, минимум 30 минут давом этадиган “классик”, 10 ва 15 минут давом этадиган “рапид”, 3 ва 5 минут давом этадиган “блиц” каби. 1 ёки 2 минут давом этадиган шахмат тури эса “У” деб аталади. “У” – бошқа бир спорт туридаги атамалардан бири.
Савол: Сиз менга У ўрнидаги сўзни ёзиб беринг.
Савол: Сиз менга У ўрнидаги сўзни ёзиб беринг.
Javobni ko'rish
Bullet [булит]. Қабул эмас: Ўқ.