Zakovat savoli #22435
Айтишларича, уларнинг сони битта ёки иккита бўлиши тўғрисида масала АҚШда ҳал қилинаётганда Вашингтон ва Жефферсон қарама-қарши томонларни эгаллашди. Масала кофе чашкаси устида ҳал бўлди. Вашингтон Жефферсондан у нима учун кофени тарелкага қуйиб ичаётганини сўраган. “Ўта қайноқ кофе совуши учун” деб жавоб берган. “Шунинг учун улар иккита бўлиши керак” деб хулоса беради Жефферсон. Шундан бери улар АҚШда иккита. Ўзбекистонда ҳам уларни сони иккита.
Савол: Ўзбекистондаги улардан бирининг номини ёзиб беринг!
Савол: Ўзбекистондаги улардан бирининг номини ёзиб беринг!
Javobni ko'rish
Жавоб: Қонунчилик палатаси