Zakovat savoli #18559
Сербларда сукут сақлаш шутети дейилади. Индамасдан, суҳбатлашмай ичиладиган қаҳвани – шуткушу дейишади. Тушлик уларда ручак дейилгани учун тушликдан кейинги қаҳвани поручка дейишади. Фақат аёллардан иборат гуруҳ, суҳбатлашиб ўтириб ичиладиган қаҳва трачуша дейилади. Серб тилидан «трач» сўзи ўзбекчага қандай таржима қилинади?
Javobni ko'rish
ҒИЙБАТ.