Zakovat savoli #17980
Швейцария қонунчилигига кўра озиқ-овқат маҳсулотларида уни ишлаб чиқарган давлат ҳақида харидор учун маълумот бўлиши шарт. Бу талаб ҳатто Швейцария ўзида етиштирилган масаллиқларни ишлатадиган ноvвойларга ҳам тегишли. Швейцарияликларни нонуштада севиб истеъмол қиладиган бир егуликнинг ватани сифатида Франция, Австрия, ҳатто Туркия билан Германия ҳам даъво қилиши мумкин. Гап нима ҳақида эканини ёзиб беринг.
Javobni ko'rish
КРУАССАН.