Diqqat Savol Botga o'tish

Bosh sahifa › Savollar › #16598

Zakovat savoli #16598

Густов Флобернинг “Бовари хоним” романида аптекачи қаҳвахона эгаси бўлган аёлга қаҳвахонадаги бильярд столи эскиргани, мовути йиртилганини, уни алмаштириш кераклигини маслаҳат беради. Аёлнинг эса жаҳли чиқиб, столнинг ҳали фойдаси кўп тегишини, унинг устига кирларни ёйиш анча қулай эканлигини, айниқса ов мавсумида катта фойдаси тегишини айтади. Диққат савол: ов мавсумида бильярд столининг қандай фойдаси тегиши мумкин?
Javobni ko'rish

аёлнинг жавобидан маълум бўлдики, у бильярд столидан бошқа мақсадларда ҳам фойдаланади. Суҳбатдан маълум бўладики, ов мавсумида бу ерга жуда кўп овчилар ташриф буюришади. Шунда ётоқ билан боғлиқ муаммо келиб чиқади. Бильярд столи эса тайёр кароват вазифасини бажаради.

📚 Manba: zakovatklubi.uz

Boshqa savollar