Zakovat savoli #16593
Астрологик афсоналарга кўра Юпитер ва Венера сайёраси ўртача ҳар 800 йилда Қуёшнинг эклиптика даврининг маълум бир даражасида тўқнаш келаркан. Бу вақтда эса Ерда ҳеч кимга сезилмаган ҳолда бир оламшумул ҳодиса юз бериб, унинг натижаси 20-40 йиллардан сўнг бўй кўрсатаркан. Ривоятларга кўра, биз билган ушбу тўқнашувнинг биринчиси эрамиздан аввалги 4-асрда бўлганини ҳисобга олиб, ушбу кунда нима бўлишини алифбодаги кетма-кет жойлашган ҳарфлар билан бошланувчи икки сўзда ёзиб беринг.
Javobni ko'rish
соҳибқироннинг туғилиши.