Zakovat savoli #1616
Aмир Темур ушбу улкан салтанатга ўзидан кейин ким ҳукмдор бўлиши масаласида ҳам анчагина бош қотирган. Дастлаб, катта ўғли Жаҳонгир Мирзони, унинг бевақт ўлимидан сўнг эса иккинчи ўғли Умаршайх Мирзони эмас Жаҳонгир Мирзонинг катта ўғли Муҳаммад Султонни валиаҳд этиб тайинлайди. Бахтга қарши Муҳаммад Султон ҳам эрта вафот этади. Муҳаммад Султондан кейин эса Жаҳонгир Мирзонинг иккинчи ўғли Пир Муҳаммадни валиаҳд этиб тайинлаган.
Амир Темур ўзига ворис тайинлашда номзодларнинг билими, салоҳияти, уддабуронлиги каби ижобий ҳислатларидан ташқари яна бир жиҳатга жуда катта еътибор қаратган.
Диққат Савол: Амир Темур ўзига ворис тайинлашда нимага катта эътибор қаратган?

Javobni ko'rish
Aмир Темур валиаҳдликка номзодларнинг она томондан Чингизхон авлодига мансуб бўлишига алоҳида эътибор қаратган