Zakovat savoli #1479
Ўзбек халқ ибораларининг баъзилари бироз қисқарган, баъзилари эса бироз ўзгаргани сабабли турлича вариантлар ҳам пайдо бўлган. Мисол учун, “Отимни ўлишини билганимда бир қоп тезакка, баъзи вариантларда бир қоп арпага алмаштирардим” ибораси “отамни ўлишини билганимда” каби шаклга ўзгариб кетган. Шу ўринда, аҳоли ўртасида истеъмолда юрган бир иборани келтирамиз: “Ўлигига чидасанг қўй боқ, бўлмаса”.... Мана шу иборадаги учта нуқта ўрнидаги битта сўзни ёзиб беринг.
Javobni ko'rish
Ўлигига чидасанг қўй боқ, бўлмаса ҚЎЙ!