Zakovat savoli #1447
XIX асрнинг 90-йилларида Огюст Роденга Оноре де Бальзак ёдгорлигини тайёрлаш учун буюртма тушади. Бу вақтда ёзувчининг вафот этганига 40 йилдан ошиқ вақт ўтганди. Ҳайкалтарош Бальзак портретларини қидиришга тушади ва Ашил Девериа, Луи Буланжелар чизган суратлардан фойдаланмоқчи бўлади. Ҳар икки рассом ёзувчини ўзича тасвирлаган эди ва бу маълумотлар ёдгорлик учун кам, прототипга тортмасди. Ёзувчи ҳақида қўшимча маълумот олиш учун у қайси касб эгасининг олдига борган?
Javobni ko'rish
ТИКУВЧИ [ЧЕВАР]