Zakovat savoli #1438
Везувий вулқони отилиши сабабли йўқ бўлиб кетган Геркуланум кутубхонасининг қолдиқлари ўрганилиб, 25 метрлик кул остида қолиб кетган ва тош ҳолатига келиб қолган топилмалар махсус компьютер орқали текширувдан ўтказилмоқда. Кентукки университети профессори Брент Силс чорак аср давомида ишлаб чиққан дастур папирусларни томография қилиб, символларни мантиқий боғлаб, уларда нима ёзилганини ўқиш имконини беради. Бу ҳақда ёзилган мақола номи икки сўздан ташкил топган машхур ибора билан бир хил.
Диққат савол: Мақола номини ёзиб беринг
Диққат савол: Мақола номини ёзиб беринг
Javobni ko'rish
Қўлёзмалар ёнмайди.