Zakovat savoli #13864
Бермуд ороллари Виржинияга йўл олган европаликлар томонидан ўзлаштирилган. Жаҳон Банки маълумотларида давлатнинг ЯИМ 6 миллиарддан ошиқ, аҳоли жон бошига 100 минг доллардан тўғри келади, валютаси эса АҚШ доллари билан 1:1 эквивалентда. Иқтисоди асосий даромади туризм, суғурта ва халқаро молиявий хизматлардан иборат бўлишига қарамай давлат гербида уни кўришимиз мумкин. Уни икки сўз билан аниқ ёзиб беринг.
Javobni ko'rish
ЧЎКАЁТГАН КЕМА.