Zakovat savoli #1364
Бир воқеадан сўнг Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломга "Эй, Мусо, бугундан бошлаб ўзинггизни эҳтиёт қилинг" деди. Мусо а.с. бунинг сабабини сўраб, “сен билан гаплашганимда ҳеч қачон бундай демаган эдинг” деганида, Аллоҳ таолодан "энди сенда ВАТАН ОЛТИНИ йўқ" деган жавобни эшитди. Охунжон Мадалиевнинг қўшиғида ҳофизнинг қарғишдан қўрқмаслигига сабаб ВАТАН ОЛТИНИ экани айтилса, Шароф Муқумовнинг ашуласида эса ВАТАН ОЛТИНИ тумор экани таъкидланган. Диққат савол, ВАТАН ОЛТИНИ сўзлари билан алмаштирилган 2 та сўзни ёзиб беринг!
Javobni ko'rish
Она дуоси