Diqqat Savol Botga o'tish

Bosh sahifa › Savollar › #1318

Zakovat savoli #1318

“Қум тепалик” (Дюна) романининг асосий воқеалари Аракис сайёрасида бўлиб ўтади. Бу сайёрада бутун коинот учун қимматбаҳо ҳисобланган зиравор аралашма – меланж етиштириларди. Душманлардан қочган роман қахрамони Пол, Аракис сайёрасида саҳро аҳолиси ҳисобланган фременларга қўшилиб, баҳайбат саҳро чувалчангини эгарлашни уддасидан чиқади ва уни бошқаришни ўрганади ҳамда ёш қизга кўнгил қўяди. Фременлар Махдий башоратига асосан уни ўзларига етакчи сифатида қабул қилишади. Пол бошчилигидаги маҳаллий аҳоли душманларга қарши курашда ғалаба қозонишга муваффақ бўлишади. Роман воқеалари савол муаллифига XXI асрда яратилган ва жараёнлари XXII аср ўрталарида бўлиб ўтадиган асарни эслатган. Ушбу асарни ёзиб беринг!
Javobni ko'rish

Аватар.

📚 Manba: zakovatklubi.uz

Boshqa savollar