Zakovat savoli #1314
РБК сайтида эълон қилинган энг катта 5 та ИКС ҳақидаги мақолада сабаблар сифатида 2005 йили АҚШдаги “Рита” тўфони, 1980 йил февраль ойида Францияда Альп тоғларидаги дачалар, 2012 йил 30 ноябрда Россиядаги қор ва ёмғир, 2010 йил 14 августда Хитойдаги қурилиш ишлари, 2013 йил ноябрда Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳридаги Республика куни эсга олинган. Мақолада ҳар бир давлат номи олдида узунлик ҳамда вақт ўлчов бирлиги саналган. Агар ушбу мақолага тахминан 2 ҳафта олдинги Ўзбекистондаги воқеа ҳам киритилганда, қўштирноқда ёзиладиган топономик жой номи ва немисча сўз қатнашган 4 та сўз сабаб сифатида эслаб ўтилган бўлар эди. Ўша 4 та сўзни ёзиб беринг.
Javobni ko'rish
"Янги Ўзбекистон" боғидаги салют