Zakovat savoli #12000
Аниме кўрадиган, компьютер ўйинлари ўйнайдиган йигитлар образида ижро этилган юмористик томошада қаҳрамонлар ҳозирги кўриниши, турмуш ва одатлари параллель оламларда қандай бўлишига қизиқиб оламлараро саёҳатга чиқишади. Оламдан оламга ўтиш давомида ҳар сафар улардан биттаси ўзини шу оламда топганини айтиб, ўша ерда қолиб кетарди. Бу саҳна кўринишини ХХ асрда пайдо бўлган фалсафий йўналиш номи билан аташади. Ўша таълимот номини ёзиб беринг.
Javobni ko'rish
ЭКЗИСТЕНЦИАЛИЗМ.