Zakovat savoli #11636
Саволда бир сўз бир неча ўринларда бошқа сўзга алмаштирилган. “Олтиариқ ҳангомалари” китобидан парча. Бир деҳқон сиёсий арбобларнинг суратларига қараб дермиш: Тавба, одамларга ҳам ҳайронсан. Туппа-тузук кишиларга туҳмат қилишади. Соч-соқоли чиройлигина бўлган кишини Кал фрей деб ёзишибди. Қайтага Фрей деганлари сип силлиқ кал экан. Маълумот учун: Фрей 1870 йилда туғилган. Дарвоқе уни бир пайтлар жўр бўлиб қуёшга ўхшатишлари ҳам каллар ҳақидаги ҳазилга мос тушади. Олтиариқлик деҳқоннинг имловий кичик фарқларни у қадар ажратолмаганлигидан келиб чиқиб, бир дақиқа ичида бизга Фрейнинг исм-фамилиясини ёзиб беринг.
Javobni ko'rish
Владимир Ленин. Қабул: Владимр Ульянов.