Zakovat savoli #1094
2015 йилда Россияда Унинг номидаги мукофот жорий этилиб, ўзида паранормал қобилият борлигини махсус тажрибаларда илмий жиҳатдан исботлаб бера олган исталган кишига 1 млн рубль берилиши белгиланган. Масалан, турли расмларга қараб расмдаги шаҳс ҳозирда тирик ёки ўликлигини аниқлаш, конверт ичида беркитилган сўзларни топиш, бир қанча ширма ортида аёл ёки эркак борлигини топиб тажрибадан ўтганларга мукофот берилиши мумкин. Табиийки, шу кунгача ҳали ҳеч ким бу мукофотга сазовор бўлмаган. Мукофотга номи берилган шаҳс эса ўз вақтида АҚШ президентидан ҳам икки баробар кўп даромад қилиши айтилган ва ўлимидан сўнг махсус бронза қутида дафн қилинган. Диққат савол: Мукофотга кимнинг номи берилган?
Javobni ko'rish
Гарри Гудини