Zakovat savoli #1091
Стивен Кингнинг “Керри” романи бош қаҳрамони Керри синфдошлари ва онаси томонидан таҳқирланиб, мазах қилиб келинади. Бу таҳқирларга чидаб келган Керрининг битирув кечасида тоқати тоқ бўлади ва ўзидаги ноодатий куч ёрдамида барчадан қасос олишни бошлайди. У электр токларини узиб, бутун мактабни ўқувчилар билан бирга ёқиб юборади. Ҳатто шаҳар бўйлаб бензоколонкаларни ҳам портлатиб ташлайди. Бу воқеалар бутун шаҳар аҳолисини қўрқитиб юборади, аҳоли уйдан чиқишга ҳам қўрқиб қолади. Стивен Кинг Керрини БУ қаҳрамонга қиёслайди. БУ қаҳрамон ҳам ўз вақтида бутун Ашкелон аҳолисини қўрқувда ушлаб тургани маълум. Диққат савол бу қайси қаҳрамон?
Javobni ko'rish
Самсон.