Zakovat savoli #1083
Апофис астероиди бўйича дастлабки тадқиқотлар у 2029 йилнинг 13 апрелида Ер билан тўқнашиши кераклигини кўрсатган. Аммо, 2014 йилги радар билан кузатувларда кўрсаткичлар янада аниқлашди ва астероид Ер билан тўқнашмасдан ёнидан ўтиб кетиши маълум бўлган. Бу пайтда астероидни телескопсиз ҳам ердан кўришингиз мумкин бўлади. Бу маълумот ҳақида гапираркан Дуг Макдугал БИР ҲОЛАТни тилга олади. Бу ҲОЛАТ ҳақидаги бир мақолада эса Тупак Шакур, Коста Конкордия лайнери ва 2015 йилги Париждаги воқеалар ҳам тилга олинган. Диққат савол: гап қайси ҳолат ҳақида кетмоқда?
Javobni ko'rish
13-жума, 13-санадаги жума.