Zakovat savoli #10292
Лолазор подкастининг 10-сонида таниқли ёзувчи Мурод Муҳаммад Дўст ҳозирги кунда ўзбек тилидаги унутилиб бораётган ва кам ишлатилаётган сўз ва иборалар ҳақида фикр билдириб бу иборани тилга олди. Одатда бу ибора кўнглига тегди ёки бирор ҳолатдан оғринди деган маънода ишлатиларкан. Янада тушунарли бўлиши учун шуни айтиш мумкинки бу иборадаги бир сўзни чавандозлар жуда яхши билишади. Диққат савол: Мазкур иборани икки сўзда айтинг?
Javobni ko'rish
Айилдай ботди